Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокурор ўринбосари Андижон воқеаларида тинч аҳолига ўқ узилганини тасдиқлади (видео)
14.02.2020 19:27,  
5810

2005 йилнинг 13 май куни Андижонда юз берган қонли воқеаларда тинч аҳоли вакилларига ўқ узилган. Бу ҳақда Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова “Qalampir.uz”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Қуйида Светлана Ортиқованинг нашр мухбирининг саволларига берган жавоблари келтирилади.

— Андижон воқеаларида давлат ҳарбийлари тинч аҳолига нисбатан ўқ узганми?

— Баъзи бир жиҳатлар орқали қуролни ишлатиш номутаносиб бўлган.

— Яъни тайёргарлиги бўлмаган?

— Алоқа воситалари шир-шир бўлган. Вақтида айтилган, жой очилган, Қирғизистонга чиқиб кетишсин улар дейилган. Алоқа воситалари яхши ишламаган. Вақтида командир у ё бу топшириқни англамаган. Тайёргарлик бўлмаган. Сабаблар кўп.

— ...ва бўлиб ўтган. Тинч аҳолига нисбатан ўқ узилгани ҳақидаги гаплар ҳам ҳақиқатга яқин.

— Албатта. Шунинг учун ҳам ўша одамлар жиноий жавобгарликка тортилган. Буни ҳам овоза қилганман. Ҳатто жазосини ўтаб келиб, тинч ҳаётда яшашяпти.

— Улар лавозимдагиларми?

— Лавозимдагилар ҳам бор эди. Қанча киши лавозимидан жудо бўлган. Бизнинг ҳам хатомиз бор эди ва Ортиқова ўша вақтларда ҳар бир ҳисоботни “Бизнинг ҳам хатомиз бор эди” деган гап билан бошларди.

“Албатта, ўша вақтда жуда қийин аҳвол бўлган. Ҳозир бу воқеаларни эсласам, эркак киши бўлсангиз ҳам йиғлаб юборасиз.

Бу билан нима демоқчиман: агар мен ўзимнинг гапимга ишонмасам, агар мен қонунга таянмасам, Конституция мени негизим ва ҳаётим бўлмаса, мен ҳеч қачон гапирмайман ва майдонга чиқмайман. Мен ўзим терговда қатнашганман, Андижонга бориб, ўз кўзим билан кўрганман, айбланувчилар билан гаплашганман, жабрланувчилар билан гаплашганман, бевосита тергов жараёнида қатнашган аёл сифатида айтаманки, ҳақиқатан бу террористик хуруж эди”, — дейди Светлана Ортиқова ўша кунни хотирлаб.

Расмий маълумотларга кўра, Андижондаги тартибсизликлар оқибатида 187 киши ҳалок бўлган. Шундан 60 нафари тинч аҳоли вакиллари (уларнинг ичида икки нафар вояга етмаганлар ва бир нафари аёл) эди.

287 нафар киши, жумладан, 91 нафар тинч аҳоли вакиллари, 49 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва 59 нафар ҳарбий турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан