Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокурорни коррупцияда айблаган Бухоро шаҳар прокурори лавозимидан озод қилинди
6.02.2021 23:14,  
4089

Республика идоралараро комиссияси томонидан олиб борилган ўрганишдан кейин ўз лавозимига қайтган Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозиловнинг муддатидан олдин нафақага чиқарилгани айтилмоқда.

Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод қилинган.

Жасур Фозиловга нисбатан хизмат текшируви якунлангани муносабати билан Бош прокурорнинг буйруғига асосан шаҳар прокурори 2020 йил 19 декабрдан хизмат вазифасини бажаришга киришганди.

2020 йилнинг 11 декабрида Жасур Фозилов Шавкат Мирзиёев ва Президент Администрацияси раҳбарига видеомурожаат йўллаб, хизмат текшируви аслида бош прокурорга алоқадор бўлган «Мustahkam Qurilish Development» қурилиш компанияси вакилини сўроқ қилишга чақириши ортидан бошланганини айтган эди.

Шундан сўнг Бош прокуратура муносабат билдириб, ҳолат ва прокурорнинг важлари ўрганиб чиқилиши ҳамда хабар берилишини қайд этганди. Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Республика идоралараро комиссияси тузилиб, хизмат текшируви Президент Администрацияси бошчилигида ўтказилиши маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ унга нисбатан ҳайфсан эълон қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан