Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Босқинчи совет давлати байроғини пойтахтнинг қоқ марказида баланд кўтарилишини ўзбек халқига нисбатан ҳақорат деб ҳисоблаймиз — Алишер Қодиров
3.05.2021 08:32,  
2198

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси куни кеча Тошкент Истиқлол саройи олдида ташкил этилган беғараз концерт дастурида йўл қўйилган ғаразли провокацияни кескин қоралайди, деб ёзмоқда депутат Алишер Қодиров.

«Биз санъатга қарши эмасмиз, санъатни сиёсатга қурол қилинишига қаршимиз.

Тараққийпарвар ўзбек зиёлилари ва оқкўнгил аждодларимизнинг қонига бўялган босқинчи совет давлати байроғини мамлакатимиз пойтахтининг қоқ марказида баланд кўтарилишини ўзбек халқига нисбатан ҳақорат деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси куни кеча Тошкент Истиқлол саройи олдида ташкил этилган беғараз концерт дастурида йўл қўйилган ғаразли провокацияни кескин қоралайди.

Бош Прокуратурадан бу провокацияга тегишли баҳо берилишини кутиб қоламиз», дейди депутат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан