Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бўстонлиқда ИИБ ходими иштирокида ЙТҲ содир бўлди
20.05.2021 20:13,  
193

Ижтимоий тармоқларда «Tursunov Timur» исмли фойдаланувчи, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида Тошкент шаҳар ИИББ хизмат автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақидаги хабарни жойлаштирган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий маълумот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Ҳақиқатдан, 16 май куни тахминан соат 04.00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида салонида Тошкент шаҳар ИИББ ходими Хуршид Ш. бўлган “Нексия-3” русумли Тошкент шаҳар ИИББ хизмат автомобили (давлат рақами 01 924 VSC) иштирок этган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси томонидан ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда. прокуратура томонидан содир бўлган ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, текширув давомида суд-тиббиёт экспертизаси ва бошқа бир қатор экспертизалар тайинланган. 

Текширув якунига кўра Ш.Хуршиднинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

 Ҳозирда у ўз хизмат вазифаларини бажаришдан четлаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан