Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бўстонлиқда коронавирусдан вафот этган 11 ёшли бола ҳақида қўшимча маълумот берилди
18.09.2020 15:33,  
2877

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган 11 ёшли боланинг вафоти юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

"11 ёшли бемор 5 сентябрь куни эрталаб соат 8:00 да туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган. Болада ўша вақтда бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 даражага кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси рентген қилинганида 50 фоиз зарарланиш аниқланган.

Бўстонлиқ туманида яшаган 11 ёшли бола коронавирусдан вафот этди

Бола 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган. Тошкент тиббиёт академиясининг болалар нефрология бўлимида юқоридаги ташхис билан йилига 2 марта стационар шароитда даволаниб турган. Сўнгги бор 2020 йил 11 – 20 июлда Чирчиқ шаҳридаги Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг нефрология бўлимида даволанган.

Бемор Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасида инфекционист, реаниматолог, педиатр шифокорлари томонидан консилиум қилинган ва унга коронавирус ташхиси қўйилиб, тезкор тартибда Чирчиқ шаҳридаги шу соҳага ихтисослашган шифохонага келтирилган.

Кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор сурункали гломерулонефрит, буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси, икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган" - дейилади вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси баёнотида. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан