Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Брекет нима ва унинг қандай фойдаси бор?
21.09.2020 12:27,  
4254

Аввал хабар қилганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими Тошкент давлат стоматология институти доценти, тиббиёт фанлари доктори Саидазим Муртазоев билан тишлар саломатлиги ва сунъий тиш борасида суҳбатлашди.

Сунъий тишларнинг саломатликка таъсири қандай?

Савол: Бугунги кунда кўпинча ёшлар орасида тишларни тўғрилаш мақсадида брекет қўйдириш оммалашган. Ўзи брекет нима ва қандай фойдаси бор?

– Брекет тизими ечилмайдиган аппарат бўлиб, инглизчадан қулф маъносини англатади. Ягона брекетнинг ўзи тиш-жағ тизимида учрайдиган аномалия ва деформацияларини даволай олмайди. Аппарат тиш қаторига таъсир қилиши учун бир нечта элементлардан ташкил топган бўлиши керак: брекетнинг ўзи (металл ёки чинни), чайнов тишларга ўрнатиладиган трубкалар, брекетларга маҳкамланадиган металл ёйлар ҳамда брекет ва металл ёйларни бир бирига боғлаб турадиган турли рангдаги эластик резина тортқичлар.

Брекет тизими универсал ҳисобланиб, у бир вақтнинг ўзида тиш-жағ соҳасидаги сагиттал, вертикал ва трансверзал йўналишдаги ўзгаришларни даволаш учун қўлланилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан