Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британ олимлари юрак хуружини 90 фоизгача аниқлик билан олдиндан айтишни ўрганишди
5.09.2019 15:23,  
77

Тадқиқотчилар компютер томографияси натижасида олинган оддий суратларни таҳлил қиладиган дастурни ишлаб чиқишди.

Британ олимлари топган ўта самарали усул юрак хуружи пайдо бўлмасидан туриб унинг дастлабки белгиларини аниқлаш имконини беради. The Times газетасига кўра, бунга сунъий интеллект технологиясини қўллаш орқали муваффақ бўлинган.

Оксфорд университети мутахассислари сунъий интеллект асосланиб ишлаб чиққан технология юрак хуружига учраш эҳтимоли ўта юқори бўлган инсонларда бу ҳолат пайдо бўлишини ўн йилгача олдиндан айтиб бера олади. Янги дастур юракнинг компютер томографияси воситасида олинган оддий суратларини таҳлил қилади. Олимлар бунинг ёрдамида танадаги ёғ тўқималари, чандиқлар, яллиғланишлар ва янги қон томирларининг пайдо бўлишини ўрганиб чиққан.

Экспертларнинг сўзларига кўра, бу дастур мижозда юрак хуружи пайдо бўлишини олдиндан 85-90% аниқликкача олдиндан айтиб беради. “Компютер томографияси ёрдамида кўраётган нарсамиз бу – айсбергнинг учи, холос. Биз сунъий интеллектнинг фавқулодда ўта кучли тизимини ишлаб чиқдик, у инсон организмини ичкаридан кўриб, унга хафв туғдираётган омилларни кўрсатиб беради”, деди Оксфорд университети профессори Хараламбос Антониадис.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан