Буюк Британия коронавирусдан вафот этиш даражаси бўйича Италияни ортда қолдириб АҚШдан кейин иккинчи ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Ўтган куни қиролликда 693 нафар бемор коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этган. Жами ўлимлар сони эса 29 427 нафарга етди.
4 май, душанба куни коронавирусдан вафот этганлар сони 28 734 киши (+288) ни ташкил қилган эди.
Охирги маълумотларга кўра, Буюк Британияда қарийб 195 минг кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланган.