Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британияда ўн минглаб нафақага чиққан шифокорларнинг ишга қайтиши сўралди
20.03.2020 18:37,  
202

Англия ва Уэльсдаги 65000 нафардан ортиқ нафақага чиққан шифокорлар ва ҳамшираларга коронавирус тарқалишининг олдини олишда ёрдам бериш учун Миллий Соғлиқни Сақлаш Хизматига қайтишни сўраб хатлар юборилмоқда, деб BBC хабар бермоқда.

Юқори лавозимли амалдорларнинг таъкидлашича, собиқ ишчилар мамлакатдаги вазият бўйича тиббий хизматлар сифатини кучайтириш учун керак.

Шотландияда сўнгги уч йил давомида тиббий касбни тарк этган ҳар бир кишига Миллий Соғлиқни Сақлаш Хизматига ишга қайтиш ҳақида ўйлаб кўриш сўралди.

Буюк Британияда ҳаёт деярли тўхтаб қолганлиги сабабли кўплаб фирма ва компаниялар минглаб иш жойларини йўқолиши ва инқироз ҳақида огоҳлантирмоқдалар.

Муҳокама қилинаётган битта таклиф бу - Дания каби давлатларнинг етакчисига эргашишдир. Агар хусусий компаниялар ходимларини уч ой давомида бўшатиб юбормасликни ваъда қилса, ҳукумат ишчилар маошининг 75 фоизини қоплашга ваъда берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан