Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу ҳафта бизни қандай об-ҳаво қарши олади?
18.05.2020 14:14,  
744

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун Ўзбекистонда яна об-ҳавонинг нобарқарор бўлиши кутилмоқда. Волга бўйи ҳудидан нам ва салқин ҳавонинг кириб келиши натижасида мамлакатимизнинг Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари, кўпгина ҳудудларида ёмғир ёғади. Айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республикамиз ҳудудидан совуқ атмосфера фронти ўтиши билан шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда, шамол шиддат билан эсганда унинг тезлиги 23-28 метргача етади. Кундузи ҳаво ҳарорати пасайиб 20-25 даражани ташкил этади.

Эртага республикамизнинг кўпгина ҳудуларида ёмғир ёғиши тўхтайди, фақат марказий ва шарқий вилоятларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража атрофида бўлади.

20 майдан ва ҳафта охиригача хорижий жанубдан Ўзбекистон ҳудудига кираётган қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кун сайин кучаяди. Ниҳоят республикада қуёшли ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, дам олиш кунлари кечаси 17-20 даража, кундузи 32-35 даражага етади, мамлакатимиз шимоли, жанубий ва чўл зоналарида 37 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 6-8 даражага юқоридир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан