Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу ҳафта ёғингарчилик бўладими?
15.06.2020 20:34,  
704

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб турди. Кундузги ҳарорат 34-39 даража атрофида бўлди, шимолда, жанубда ва чўл зонасида 40-42 даражагача исиди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-7 даражага юқоридир.

Эртадан мамлакатимиз ҳудудига Волгабўйи районларидан салқин ҳаво оқими кира бошлайди. Бу ҳаво оқими бутун иш ҳафтаси давомидаги об-ҳавони белгилайди. Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 16-17 июнда тоғли ҳудудларда айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16-17 июнда республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, шиддат билан эсганда секундига 23-28 метргача етиши мумкин.

16 июнда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат 30-35 даражагача пасаяди. Республиканинг қолган ҳудудларида иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража, жанубда ва чўл зонасида 40-42 даражагача иссиқ бўлади.

17-19 июнда салқин ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, ҳарорат қулай кўрсаткичларгача пасаяди, кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража атрофида бўлади, бундай ҳарорат меъёрга яқиндир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан