Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу йил давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўртача ўтиш баллари қанча бўлди?
25.09.2020 17:44,  
6414

Давлат тест маркази 2020-2021-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш тест синовлари якуни бўйича маълумот берди. ДТМ томонидан 2020-2021-ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари натижалари 2020 йил 25 сентябрь куни соат 15:00 да эълон қилинди.

Давлат тест маркази қанча абитуриент талабаликка қабул қилинганини маълум қилди

Жорий йилда олий таълим муассасаларига 1 484 463 нафар абитуриент ариза топширди. Шунингдек, танлов натижаларига кўра:

- давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали – 133,3 баллни;

- тўлов-контракт асосида ўртача ўтиш бали – 110,6 баллни ташкил этди.

Республика олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида минимал ўтиш бали – 68,0 балл, тўлов-контракт асосида минимал ўтиш бали – 56,7 балл этиб белгиланди.

Шунингдек, ёшларнинг таълим олиши учун имконият яратиш мақсадида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилмаган, лекин 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти яратилади (2019 йилда 32 948 нафар абитуриент ушбу имкониятдан фойдаланган).

Бунинг учун ушбу тоифадаги абитуриентлар, 2020 йил 26 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасаларига мурожаат этишлари мумкин.

Агарда тест синовлари натижалари абитуриентларни қониқтирмаса, Давлат тест марказининг апеллация комиссияси ўз фаолиятини 2020 йил 28 сентябрдан бошлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан