Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу йил «Янги Ўзбекистон» университети очилади
21.05.2021 17:43,  
220

Аввалроқ, «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивалига старт берилгани ҳақида хабар берган эдик.

Фестиваль доирасида Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев билан ёшлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Унда ҳукумат вакили жорий йил янги олий таълим муассасалари очилиши ҳақида айтиб ўтди — дея маълум қилмоқда 'Xalq so'zi'.

«Эндиликда қарийб 25 фоиз мактаб битирувчилари талаба бўлиш имкониятига эга бўлмоқда. Ёшларни олий таълимга қамраб олиш учун таълим муассасалари сони 5 йил ичида қарийб 60 тадан 130 тага етиб қолди. 

Бундан ташқари, чет элнинг нуфузли ОТМнинг  филиаллари ташкил қилиняпти. Буларнинг ҳаммаси ёшларимиз яхши билим олишига имконият яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. 

Бу йилдан бошлаб 2021 йил 1 сентябргача барча ҳудудларда «Президент мактаблари» фаолият бошлайди. Уларга саралаш шаффоф бўлади. Бундай мактабларда ёшлар Англиянинг Кембриж таълим тизими асосида ўқитилади.  

Шунингдек, Янги Ўзбекистон университетини  очиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда», деди Бош вазир ўринбосари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан