Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун ҳам коронавирусга чалинганлар сони бўйича антирекорд қайд этилди
29.07.2020 23:55,  
942

Шу йилнинг 29 июль куни мамлакатимизда 692 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 96 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 596 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сирдарё вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Тошкент, Наманган ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 672 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 22 585 нафар бемордан 12 937 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 57 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 517 нафар бемордан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан