Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келди
29.03.2021 08:44,  
657

29 мартда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келди. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати маълум қилди.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6-11° илиқгача пасаяди.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6-8° илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан