Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон футболчилари «Rahmat!» ёзуви туширилган футболкада майдонга тушади
3.09.2020 14:59,  
370

Бугун Тошкентнинг «Локомотив» стадионида Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоаларининг ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдин футболчилар коронавирусга қарши курашаётган барча шифокорларга миннатдорлик билдириш мақсадида махсус дизайнда ишланган ҳамда «Rahmat!» ёзуви (ўзбек ва тожик тилида) туширилган футболкада чиқиши режалаштирилган.

Мазкур тадбир «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан эълон қилинган «Шифокорларга раҳмат!» флешмоб-акцияси доирасида бўлиб ўтади. Акцияни Ўзбекистон футбол Ассоциацияси қўллаб-қувватлади.

Бу билан спортчилар айни вақтда коронавирус инфекцияси (COVID-19)га қарши курашда олд сафларда туриб «жанг қилаётган» ва ҳар куни ҳақиқий қаҳрамонлар каби жасорат кўрсатиб, беморлар ҳаётини сақлаб қолаётган тиббиёт ходимларига чексиз ҳурмат ва эҳтиром изҳор қилишни мақсад қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан