Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистонда 189 кишида коронавирус аниқланди
17.06.2020 23:45,  
566

2020 йил 17 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5682 (+44) нафарни ташкил этмоқда.  
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент вилоятида (шундан 7 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 3 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 5 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун мамлакатимизда 189 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 169 нафари Карантин муассасаларида, 13 нафари аҳоли орасида (шундан 5 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Бухоро вилоятида, яна 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Сурхондарё вилоятида), қолган 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 
 
Аввал хабар қилганимиздек, бугун 35 нафар фуқаро соғайди. Шундан 31 нафари Тошкент шаҳридаги, 4 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5682 нафар бемордан 4131 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.
 
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1532 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда.
 
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 28 636 нафар, стационар карантинда эса 22 055 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан