Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистонда 239 кишидан коронавирус аниқланди
24.06.2020 23:54,  
664

2020 йил 24 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6901 (+54) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), яна 14 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун мамлакатимизда 239 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 207 нафари Карантин муассасаларида, 31 нафари аҳоли орасида (шундан 18 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида), қолган 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
 
Аввал хабар қилганимиздек, бугун 125 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6901 нафар бемордан 4685 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.
 
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2197 нафар бемордан 14 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.
 
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 37 173 нафар, стационар карантинда эса 22 890 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан