Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистонда 79 кишидан коронавирус чиқди
23.05.2020 23:02,  
1018

2020 йил 23 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3115 (+26) нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасидан ва 1 нафар Қозоғистондан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.

Жумладан, карантинда бўлганларнинг 22 нафари чет элдан келган, 3 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтирган. 

Айни пайтда юртимизда 2532 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 544 нафар беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Бугун мамлакатимизда 79 ҳолатда янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Шундан 70 нафари хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар, 9 нафари эса аҳоли орасидан аниқланди.

Ўз навбатида бугуннинг ўзида 40 нафар бемор соғайиб, тузалганлар сони 2532 нафарга етди. Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидаги беморлар коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан