Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони рекордга етди
27.07.2020 23:55,  
894

Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 569 нафари соғайди

Жумладан, 337 нафари Тошкент шаҳридаги 20 та шифохонада даволанаётган беморлардир. 75 нафари Тошкент вилоятида, 53 нафари Қашқадарёда, 32 нафари Андижонда, 22 нафари Наманганда ва яна 22 нафари Сирдарёда, 15 нафари Фарғонада, 13 нафари Жиззахда касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа шу йилнинг 25 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 359 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 11 674 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан