Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистонда рекорд даражада беморлар тузалди
8.05.2020 19:24,  
1082

Айни соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 6 нафар, жами 27 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда Тошкент шаҳрида тўлиқ соғайганлар 548 нафарга, Сурхондарё вилоятида эса 35 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун жами 119 нафар бемор тузалиб, юртимизда коронавирусга чалинган беморлар соғайишни бошлаган кундан буён ўтган вақт ичида энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1775 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 2324 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 539 нафар бемор даволанмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан