Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудидан ташқари барча жойларида қор ёғишда давом этади
14.03.2021 08:29,  
1617

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 14 мартда кундуз куни Ўзбекистонда қишнинг таъсири яна сезилади. Республика ҳудудларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қор ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача, Фарғона водийсида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3° илиқгача, шимолда 2-7° совуқгача пасаяди.

Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида қор ёғади. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2° илиқдан ошмайди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 3-8° совуқ бўлади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан