Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади
21.04.2021 08:53,  
554

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 21 апрелда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан ва Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда ғарбий шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-17° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, сел келиши хавфи бор. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан