Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида чангли бўрон кучайиши мумкин
6.06.2021 11:29,  
568

Синоптикларнинг маълум қилишларича, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-43°, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46° гача бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 40-42° ни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан