Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
6.05.2021 08:42,  
218

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 6 майда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор. Баъзи жойларда шимол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° гача пасаяди.

Пойтахтимизда вақти-вақти ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шимол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14-19° бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан