Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун сенатор этиб тайинланган Наримон Умаров Сенат қўмитаси раиси ҳам бўлди
21.10.2020 11:18,  
302

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Мазкур Қўмита раислигига сенатор Нариман Маджитович Умаров номзоди таклиф этилди.

Н.Умаров салоҳиятли, тажрибали, мулоҳазали, меҳнатсевар ва талабчан инсон. У Ҳукумат идоралари, жамоат ташкилотлари ва сиёсий ташкилотлар, жумладан, парламентдаги кўп йиллик самарали фаолияти билан халқимиз ва жамоатчилик орасида етарлича обрў-эътибор қозонган.

Мажлисда сенаторлар Нариман Маджитович Умаровни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан