Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Тошкент шаҳрида иккита кўргазма иш бошлайди
1.11.2019 10:05,  
91

Биринчи ноябрь куни бирданига иккита кўргазма иш бошлайди, иккиси ҳам 18:30да очилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Autograph галереясида Эвелина Григорьянцнинг “Ҳар лаҳзадан нафас ол” номли, ZERO LINE галереясида эса Диляра Каипованинг “Жанубнинг Шимолий ёғдуси” мавзусидаги кўргазмаси ўтказилади.

Эвелина Григорьянц – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Дастгоҳли рангтасвир” бўлимини тугатган. П.Беньков номидаги Республика рассомлик коллежининг “Театр бутафорияси” кафедрасида дарс беради. Ўзбекистон бадиий академияси ёшлар бўлимининг аъзоси. Рассом юртимизда ташкил этилган қатор кўргазмаларда иштирок этган.

Эвелина Григорьянцнинг кўргазмаси 1 -3 ноябрь кунлари Рус драма театрининг ўнг томонида жойлашган Autograph галереясида бўлиб ўтади .

Иш тартиби: 9:00дан 22:00гача (дам олиш кунларисиз).

Маълумот учун телефон: +998 71 203 00 33.

Диляра Каипова дастгоҳли графига билан шуғулланган, Тошкентдаги театрларда декорациячи рассом, саҳналаштирувчи рассом ва театр қўғирчоқларини тайёрлаш бўйича уста бўлиб ишлаган. Сўнгги йилларда ўзбек анъанавий тўқимачилиги асосланган лойиҳаларни амалга ошириб, буюм ва нақшларнинг анъанавий технологияларини поп маданиятнинг машҳур унсур ва тимсоллари билан уйғунлаштириб келмоқда.

Диляра Каипованинг кўргазмаси 29 ноябргача давом этади. ZERO LINE галереяси Ҳ.Олимжон майдонинг ғарбий тарафида жойлашган.

Иш тартиби: 10:00дан 22:00 гача (душанбадан ташқари).

Маълумот учун телефон: 998 71 237 54 55

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан