Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун яна 79 нафар бемор коронавирусдан тузалди – Жами тузалганлар 1200 кишидан ошди
1.05.2020 20:57,  
188

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, шу соатларда бир йўла тўртта вилоятда: Хоразмда 14 нафар, Фарғонада 12 нафар, Андижонда 3 нафар ҳамда Самарқандда 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда тўлиқ соғайганлар Хоразмда 135 нафарга, Фарғонада 73 нафарга, Самарқандда 22 нафар ҳамда Андижонда 109 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун 79 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1212 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2075 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 854 нафар бемор даволанмоқда. 9 нафар бемор вафот этди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан