Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугуннинг ўзида 67 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалди
22.04.2020 15:28,  
463

Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасидан 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб чиқди.

Соғайганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан, 13 нафари Қорақалпоғистондан (11 нафари Нукус шаҳридан  бўлса, Қўнғирот ва Мўйноқ туманидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган. 

Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 13 нафар, вилоят эндокринология диспансеридан 21 нафар, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан 1 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 10 нафар бемор буткул соғайган бўлса, эндиликда улар 45 нафарга етди.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан яна 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 424 нафарни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан