Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда
25.12.2021 17:40,  
195

Давлатимиз раҳбари ишга туширилаётган заводнинг ноёб технологик устунликлари ва мамлакатимиздаги бошқа саноат лойиҳаларидан ажралиб турувчи ҳусусиятлари ҳақида сўз юритди. Жумладан:

-  бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, Жанубий Африка Республикаси ва Малайзияда барпо этилган;

- мажмуа қурилишида бир вақтнинг ўзида 13 мингдан ортиқ муҳандис ва ишчи-қурувчилар қатнашган;

-  заводда Япония, Корея, Сингапур, АҚШ, Германия, Италия, Буюк Британия, Россия, Хитой каби 24 та давлатдаги 130 га яқин етакчи корхоналарда ишлаб чиқарилган 10 мингдан зиёд ускуналар ўрнатилди;

- ишлаб чиқаришга доир технологик ечимлар, ускуна ва жараёнларни қўллаш учун 140 та халқаро лицензия ва патент олинди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу завод мамлакатимизда ва умуман минтақамизда нефть-газ-кимё саноати соҳасидаги энг йирик корхонадир.

Олдинроқ, Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги “Uzbekistan GTL” заводига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан