Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди
11.07.2021 15:58,  
161

Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ғофур Саидов саломатлиги ёмонлашгани сабабли лавозимни тарк этди. Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев ўтказган йиғилишда маълум қилинди.

Бухоро вилояти ССБ матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йилнинг 10 июль куни бошқармада вилоят ҳокими ўринбосари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда Мирали Ҳамроев Ғафур Саидовнинг саломатлиги туфайли ишдан бўшаётгани ҳақидаги соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғини ўқиб эшиттирган.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб, айни дамгача бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Асқар Солиевич Баҳронов тайинланган.

Асқар Баҳронов

Ғафур Нормуродович Саидов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали директори лавозимига ўтказилган.

Ғафур Саидов бошқа лавозимга кузатилмоқда

У 2020 йилнинг июль ойида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланишидан олдин ҳам  филиал директори лавозимида ишлаганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан