Қоракўл туманида яшовчи 26 ёшли аёл 25 майдан 6 июнга қадар Жондор туманида яшовчи 25–30 ёшлар атрофидаги 10 дан ортиқ эркак билан турли жойларда ўзининг таносил касаллигига чалинганини билган ҳолда жинсий алоқа қилгани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 113-моддаси (Таносил ёки ОИВ касаллиги, ОИТСни тарқатиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.