Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода 4 кунлик чақалоқ 8 млнга баҳоланди
3.08.2021 21:03,  
40

Биз 21 асрда яшаяпмиз. Хоҳлаймизми йўқми, глобаллашув жараёни кетяпти. Ушбу жараён бизнинг жамиятимизни четлаб ўтмаяпти, балки минг йиллик қадриятларимиз ва анъаналаримизга ҳам чанг соляпти. Шу сабабли, ижтимоий тармоқларда “…зўрлади, никоҳсиз бола туғилди, чақалоғини сотишга уринди…” каби хабарларга бот-бот кўзга ташланади. 

Ўзбекистонда сўнгги уч йилда жами 114 нафар бола чақалоқ савдосидан жабрланган.  Уларнинг деярли 90 фоизи – 1 ёшгача бўлган болалардир. 2017–2020 йиллардаги ҳолатлар таҳлилига кўра, ўз чақалоғини сотган аёлларнинг 31 фоизи бу ишга оғир ижтимоий-иқтисодий вазият туфайли, 17 фоизи ҳомилани яширишга ҳаракат қилгани учун, 52 фоизи эса моддий манфаат топиш йўлида қўл урган. «Дунё бўйича одам савдоси қурбонларининг 30 фоизи болалар ҳисобланади. Чақалоқ сотиб олувчи шахслар билан ўтказилган суҳбат натижаларига кўра, улар бу ишга фарзанди бўлмагани, оиласини сақлаб қолиш чораси сифатида қўл уради ҳамда бола ўз ақлини таниб олмасдан, кичиклигида асраб олишим керак, деган важни келтиришади», – деди Танзила Норбоева 

Жорий йилнинг апрель ойида Бухоро вилояти Гиждувон туманида хам чакалок савдосининг олди олинди.

Вокеа асли кандай содир бўлди?

Лазиза 2019 йилда эри Акмал билан ўзаро оилавий келишмовчилик туфайли уйдан чикиб кетган эди. Орадан бироз вакт ўтгач Лазиза ҳомиладор бўлади. Лазиза бу хабарни аввал онасига қўнгироқ қилиб айтади. Онаси Мубина опа кизи Лазизага уйга қайтишини айтганида Лазиза онасига уйда келин борлиги у билан чикиша олмаслиги айтади. Жорий йилнинг 8 апрель куни Лазизани кўзи ёрийди. Касалхонадан қўнгирок бўлганида Мубина опа зудлик билан шифохонага боради. Шифохонада Мубина опа Гузал исмли аёл билан танишиб хасратлашади. Суҳбат давомида кизи Лазиза эри билан урушиб уйидан чикиб кетганини ва бегона кишидан хомиладор бўлгани энди невараси ва кизини қишлоққа кандай олиб кетишини билмаслигини 2 неварасини олиб кетса кишлоққа шарманда бўлиб колишидан куркиб Гўзал билан анча сухбатлашади. Суҳбат давомида Мубина опа Гўзалга ўз рақамини беради. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Гўзал Мубина опага қўнгироқ қилиб бир жияни анчадан бери фарзанд кўрмаётгани ўз неварасини унга бериш ёки бермаслик ҳақида сўрайди. Бу фикр Мубина опага маъкул бўлади. 11 апрел куни Мубина опани тугилган кунига Гўзал ва у билан бирга яна бир аёл келади. Дилноза Мубина опага неварасини унга беришини сўрайди. Мубина опа Дилнозага розилик бериб қизининг фуқаролик паспорти ва никох хатини бериб туғилган чақалоқ учун гувоҳнома тайёрлашни шунингдек Мубина опа ўзига 4 млн, қизига 4 млн беришларини айтади. Бу вокеа ҳақида Мубина опа қизи Лазизага айтганида Лазиза бошида рози бўлмайди. Шунда Мубина опа қишлоққа қандай қайтасан қандай бош кўтариб юрамиз деб айтади. Шундан сўнг Лазиза боласини сотишга рози бўлади. 2021 йилнинг 12 апрел куни Мубина опа чақалоқни сотиб олмоқчи бўлган аёл  Дилноза билан касалхонада учрашишади. Шу куни Мубина опа синглиси Мохира опа ва жияни Шохрухлар билан бирга касалхонага боради. Мохира опа ва жиянига чақалоқни бир фарзандсиз оилага беряпмиз деб айтишади. Мубина опа ичкарига кириб қизи ва чақалоққа жавоб сўраганида шифокорлар чақалоқнинг гувоҳномасини сўрашади. Мубина опа ўша куни чарчагани ва оёғи оғриганини айтиб Дилнозани гувоҳнома олиб келиши учун жўнатади. Бир оздан сўнг Дилноза гувоҳномани тайёрлаб олиб келади. Унга қадар Дилноза билан бирга келган аёлдан Мубина опа 8 млн пулларни олади ва чақалоқни Дилнозага беришади. Чақалоқни олиб кетишгандан сўнг Мубина опа  қизи билан пулларни олишади ва синглиси билан бирга жинянини машинасига миниб йўлга чиқишганида ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилади. Олиб борилган тезкор ишлар натижасида гувоҳлар иштирокида Мубина опа ва қизи Лазизанинг ёнидан 4 млндан 8 млн пуллар холислар гувоҳлигида олиниб ҳужжатлаштирилади.  Ўзбекистон Республикаси ЖПК тегишли моддаларига кўра ушбу жиноятни содир қилган Абдиева Мубина Тошпулатовнава қизи Саломова Лазиза Акрамовнага  тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазоси шартли ҳисобланиб 3 йил синов муддати белгиланди. Мубина опа Лазизанинг содир этган бу жинояти ўзбек аёлига, оналик виждонига мутлақо хос эмас. Инсон умрининг ҳар лаҳзаси қадрли. Бироқ одам савдоси билан шуғулланиш, айниқса, у ўз фарзандинг бўлса, бу кечириб бўлмас гуноҳ. Эссиз умр, эссиз аёллик, ҳайф сендайларга оналик!!!


Ҳурият Аслонова
Республика "Истиқболли авлод" ижтимоий 
ахборот маркази Бухоро вилояти бўлими матбуот котиби

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан