Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода 5 нафар ҳоким ҳайфсан олди, 2 нафар ҳоким жаримага тортилди
3.10.2021 14:29,  
137

Бухоро вилояти ҳокимининг фармойишига биноан, 5 та туман ҳокимига ҳайфсан интизомий жазоси берилди, 2 та туман ҳокими эса иш ҳақининг 20 фоиз миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

 Қайд этилишича, улар фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашдаги сусткашлиги учун жазоланган.

Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда. Фармойишга кўра, вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилган. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга эътиборсизлик билан қарагани учун қуйидагиларга ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган: 

Қоровулбозор тумани ҳокими;

Вобкент тумани ҳокими; 

Когон тумани ҳокими; 

Пешку тумани ҳокими; 

Бухоро тумани ҳокими. 

Бундан ташқари, Жондор тумани ҳокими ва Шофиркон тумани ҳокимига ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима қўлланилган. 

Бухоро шаҳри ҳокими эса огоҳлантирирш олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан