Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода 5 ёшида йўқолган бола орадан 2 йил ўтиб топилди
17.05.2021 22:11,  
5642

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилояти Ромитан туманлараро судининг 2019 йил 30 октябрдаги 2014 йилда туғилган вояга етмаган Муҳиддинов Амирхонни қарздор фуқаро Р.Абидовдан ундирувчи фуқаро Л.Нуруллоева тарбиясига мажбурий тартибда олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2019 йил 5 ноябрда Бюронинг Жондор тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

– Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида олиб берилиши лозим бўлган боланинг турар жойи ҳақида маълумотлар бўлмаганлиги ва отаси ҳамроҳлигида Россия давлатига чиқиб кетганлиги аниқланган, – дейди МИБ Бухоро вилояти бошқармаси қидирув шўбаси инспектори Анвар Салимов. – МИБ Жондор тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан вояга етмаган А.Муҳиддиновга қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида вояга етмаган А.Муҳиддинов Россия давлатидан топилди. Ўзбекистонга олиб келинди ва онаси фуқаро Л.Нуруллаевага қайтарилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан