Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода аввал саккиз марта судланган рецидивист қўлга олинди
11.07.2021 08:57,  
219

Бухорода муқаддам саккиз марта судланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

У Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, тергов органларидан яшириниб юрган.

Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан 2021 йил 10 июнь кунидан бери қидирув эълон қилган. 1985 йилда туғилган О.Ф., муқаддам 8 маротаба (Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик), 277 (безорилик), 267 (транспорт воситасини олиб қочиш) моддалари билан) судланган.

Гумондор Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар ИИО ФМБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор қидирув тадбири давомида Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшириниб юрган манзили аниқланиб, қўлга олинди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан