Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
24.12.2020 22:07,  
213

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида уч нафар фуқаро ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бухоро вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

«23 декабр куни соат 16:50да Когон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига «Хўжабарги» МФЙ, Фаровонлик кўчаси, 120-уйда яшовчи С.Қ.нинг уйидаги иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб, оила аъзолари (хотини ва икки нафар фарзанди) вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган.

Терговга қадар текширув давомида марҳум Н.Қ. ва унинг фарзандлари С.С. ҳамда Б.Ҳ.нинг ўлими билан боғлиқ ҳолатни аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган», дейилади маълумотда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан