Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода ҳомиладор ҳамшира СEОМ ходими томонидан калтакланди (видео)
13.07.2020 16:17,  
5556

Бухоро шаҳар Санитария ва эпидемиология осойишталик маркази ходими ҳамширага қўл кўтарди. Бу ҳақда «Дарё»га хабар берган вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, калтак еган ҳамшира иши бўйича суриштирув ишлари бошланган.

Маълум қилинишича, Бухоро қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улгуржи сотиш бозорининг кириш жойида ўрнатилган дезинфекция туннелига фуқароларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун 21 ёшли ҳамшира хизматга жалб қилинган. Бухоро шаҳридаги 11-сонли оилавий поликлиника ҳамшираси бўлган Н.П. 2020 йил 10 июль куни соат 12:30 да кун жуда иссиқ бўлгани учун ўша ердаги қоровулхонада қисқа дақиқаларга салқинлаган.

«Орадан тўрт-беш дақиқа ўтгач, яна ўз жойига қайтган ҳамширага Бухоро шаҳар Санитария ва эпидемиология осойишталик маркази ходими, 34 ёшли аёл М.А. танбеҳ берган. Улар ўртасида низоли ҳолат юзага келган. Бундан жаҳли чиққан М.А. ҳамширанинг юз қисмига қўли билан бир неча марта урган», — дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати масъули.

Мазкур бозорда хизмат олиб бораётган ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари низоли вазиятни зудлик билан бартараф этиш бўйича тушунтириш бераётган вақтида ҳамширанинг соғлиғи ёмонлашган ва ҳушдан кетиб, йиқилган. Унга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

«Поликлиникамизда ишловчи ҳамширанинг онаси қизи ҳомиладор бўлганлигини, калтак еб, ҳушидан кетган қизининг ҳомиласи тушганлигини айтмоқда. Аммо ҳамширанинг ҳомиладорлиги ҳақида бизда аниқ маълумот йўқ. Бу гапнинг қай даражада тўғрилиги экспертиза хулосасидан сўнг маълум бўлади», — деди Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси қошидаги марказий поликлиника мудири Ихтиёр Жумақулов.

Ҳамшира ҳушига келгач, икки аёл ҳам суриштирув ишлари олиб бориш учун Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБга олиб борилган. Айни пайтда судга оид тиббий экспертиза тайинланган, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан