Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода марҳум Ўктам Барноевнинг "жияни" 5 йил 6 ой муддатга қамалди
9.05.2021 21:54,  
2146

Бухорода 2020-йилнинг март ойидаги пандемия даврида ўзини вилоятнинг собиқ ҳокими марҳум Ўктам Барноевнинг жияни деб таништириб, фуқароларга арзон уй-жой олиб бериш учун улардан пул ундириб келган шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Бухоро тумани суди раиси Нозимжон Жўраевга таяниб "Дарё" хабар берди. 

Aниқланишича, марҳум Ўктам Барноевнинг сохта жияни 32 ёшли фуқаро Ж.Б. Бухоронинг Когон туманида туғилган бўлиб, Қоровулбозор туманида яшаб келган. У бир неча маротаба Жиноят кодексининг турли бандлари билан жавобгарликка тортилган. 2015-йилдан хавфли рецидивист сифатида рўйхатга олинган. 2020-йилнинг март ойида бошқа жиноятлари сабаб озодликни чеклаш жазосини ўтаётган бўлишига қарамасдан, қайта жиноятга қўл урган.

Маълум бўлишича, Ж.Б. фуқароларнинг мулкини қўлга киритиш мақсадида одамларга ўзини Бухоро ҳокими жияни деб таништиришдан ташқари, ҳокимликнинг кам таъминланганларга уй-жой ажратиш бўлими ходими ҳам таништирган. Шунингдек, у CОВИД-19 пандемияси сабабли карантин эълон қилинган пайтдан фойдаланиб, ҳокимлик биносига ишчи-ходимларнинг кириб-чиқиши чеклангани боис, ўз фаолиятини бино ташқарисида юритаётганини айтган. Ва вилоят ҳокимлиги биносининг орқа томонидан кириб-чиқиладиган жойда фуқаролар учрашиб келган. Учрашув давомида у бир нечта фуқароларга шаҳар ҳудудида қурилаётган янги кўп қаватли уйлардан имтиёзли кредит асосида уй-жой олиб беришни ваъда қилиб, улардан катта миқдорда пул ундирган.

Жумладан, 20 йиллик кредит асосида бериладиган уй-жойларнинг бошланғич тўлови сифатида фуқаро З.Ҳ.дан 3 миллион 229 минг сўм, Ф.Ҳ.дан 1 миллион 617 минг 500 сўм, М.Ж.дан 2 миллион 800 минг 515 сўм, М.Х.дан 3 миллион 284 минг сўм, Р.Б.дан 3 миллион 200 минг сўм, Ў.Б.дан 3 миллион 285 минг сўм пулларни олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб келган.

Орадан анча вақт ўтишига қарамай, уй-жойлари масаласида янгилик бўлмагач, фуқаролар норозилигини билдирган. Ж.Б. эса вазиятдан чиқиш мақсадида бир нечта фуқарога уларнинг пулларини олгани ҳақида сохта кирим ғазна ордерини расмийлаштириб берган. У шу йўл орқали 10 нафар фуқаронинг пулларини ўзлаштирган.

Кейинчалик уй-жойдан умидини узган фуқаролар Ж.Б.нинг хатти-ҳаракатларидан шубҳаланиб, бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум қилган. Ҳолат юзасидан тезкор ўрганув бошланган ва бир неча соатда фуқаро Ж.Б.нинг сохта жиян экани, қолаверса, жинояти учун жазо ўтаётган фуқаро экани аниқланган.

Вилоят ҳокимининг сохта жияни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди (фирибгарлик) ва 228-моддасининг 1-қисми (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан