Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода масжид эҳсон қутисидаги пулларни ўмарган шахс қўлга олинди
6.10.2020 10:38,  
328

2020 йилнинг 28 сентябрь кунидан 29 сентябрь кунига ўтар кечаси, Ромитан тумани Азизон МФЙ Сарбистон қишлоғида жойлашган “Хўжа Али Ромитаний” масжидига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб,  у ерда бўлган 3 дона эҳсон қутиларни бузиб очиб, эҳсон қилинган барча пулларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди

Мазкур ҳолат юзасидан Ромитан тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тегов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилояти, Паяриқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган О.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Ҳозирги кунда гумонланувчи О.А. га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан