Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухородаги 40 та қулаш эҳтимоли юқори бўлган маданий мерос объектлари таъмирланади
7.02.2021 13:37,  
263

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёенинг жорий йил 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда жойлашган маданий мерос объектлари хатловдан ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари-маданий мерос департаменти бошлиғи К.Акилова, департамент ҳузуридаги илмий-эксперт кенгаши аъзолари томонидан табиий шўрланиш, емирилиш, техноген ҳолатлар натижасида таъмирталаб бўлган маданий мерос объектлари жойида ўрганиб чиқилди. Улар орасидан биринчи навбатда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиши лозим бўлган 40 та объектда танлаш жараёнлари давом этмоқда.

– Бухоро шаҳридаги “Тошсарой” мадрасаси, “Забиён-Дабиён” масжиди Вобкент туманида жойлашган “Тош масжид”, Ғиждувон туманида жойлашган “Мирзаён” масжиди каби ўта оғир аҳволдаги жами 40 та объектлар танлаб олинди,  – дейди вилоят маданий мерос бошқармаси бош мутахассиси Элбек Собиров. – Танланган ёдгорликларда биринчи навбатда илмий-изланишлар олиб борилади. Шу асосда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши бўйича режалар белгилаб олинди— дея ёзмоқда Uza.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан