Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия ЕИдан чиқса 81 миллиард евро йўқотади
11.10.2016 11:41,  
7

Шу ҳафтада Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетиш масаласи муҳокама қилинади. Бу борада Британия ҳукумати томонидан тайёрланган иқтисодий ҳужжатлар ОАВ орқали чоп этилди.
 
Ҳужжатда келтирилишича, Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиши натижасида мамлакат Ялпи ички маҳсулот ҳажми 9,5 фоизгача тушиб кетади. Умумий ҳисобда эса Британия 66 миллиард фунт стерлинг, яъни тахминан 81 миллиард евро миқдорда иқтисодий зарар кўради.
 
Ялпи ички маҳсулот ҳажмининг тушиб кетиши мамлакат савдо соҳасининг 20 фоизга пасайиши билан боғлиқ. Худди шу кўрсаткичда Британия иқтисодиётига ажратиладиган чет эл инвестицияси миқдори ҳам тушиб кетиши тахмин қилинган.
 
Албатта, баъзи мутахассислар бу кўрсаткичлар қийматини “реалликдан узоқ” дея баҳолашмоқда. Сабаби Британия кейинчалик ҳам Евроиттифоқ мамлакатлари билан ўзаро савдо алоқаларини давом эттириш ниятида. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан