Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британияда “AstraZeneca” вакцинаси билан эмланганлар орасида тромбоз кузатилаётганлар сони кескин кўпаймоқда
24.04.2021 13:23,  
156

Буюк Британияда инглиз-швед компанияси — “AstraZeneca” вакцинаси билан эмланганлар орасида тромбоз — қон қуюқлашиш ҳолати кузатилаётганлар сони бир ҳафта ичида деярли икки бараварга ошган. Бу ҳақда мамлакат Дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни назорат қилиш агентлиги сайтида маълум қилинди.

“Бундай беморларнинг сони 168 кишига етди. Шундай қилиб, бир миллион эмланганларга тромб ҳосил бўлиши шаклидаги ён таъсир 7,9 кишига тўғри келмоқда 12-18 апрель ҳолатида бу кўрсаткич 4,9 кишини ташкил этган эди”, дейилади хабарда.

Aгентликнинг маълумотларига кўра, 32 нафар британиялик худди шундай ён таъсир туфайли вафот этган. Ўтган ҳафта бу рақам 23 кишини ташкил қилган. Аммо регулятор “AstraZeneca” вакцинаси билан эмлаш кампаниясини давом эттиришга чақирган.

Буюк Британияда эмлаш кампанияси бошланган — 2020 йил 8 декабрдан буён 33,25 миллион киши уч препарат — “AstraZeneca”, “Pfizer / BioNTech” ёки “Moderna«нинг биринчи дозасини олган. Бу мамлакат аҳолисининг 50 фоизидан кўпроғи ташкил этади. Икки доза билан эмланган сони 11,19 миллион кишини, яъни тахминан 17 фоизни ташкил этмоқда.

Олдинроқ, Дания илгари “AstraZeneca” вакцинасидан фойдаланишни бутунлай бекор қилган Европадаги биринчи мамлакат бўлган эди. Мамлакат расмийлари илмий хулосаларга асосланиб, «препаратни қўллаш билан боғлиқ жиддий ён таъсирларнинг ҳақиқий хавфи мавжуд» деган хулосага келишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан