Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британияда коронавируснинг яна бир хавфли мутацияси аниқланди
5.02.2021 09:39,  
264

Буюк Британиянинг Кембриж университети олимлари коронавируснинг вакцина самарадорлигини 10 бараварга камайтирадиган хавфли мутациясини аниқлади.

Олимлар томонидан E484К деб номланган Британиянинг B.1.1.7 штамми мутацияси 11 та ҳолатда аниқланган.

BioNTech-Pfizer вакцинасини олган одамларнинг қонидан олинган антитаналар ушбу вакцина E484К мутацияли вирусга қарши 10 баравар кам самара беришини кўрсатган. 

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок мутация ҳолатлари Бристол ва Ливерпулда аниқланганини тасдиқлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан