Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Буюк Келажак» экспертлари нега ташкилотни тарк этмоқда?
11.09.2019 10:07,  
64

«Буюк Келажак» халқаро нодавлат-нотижорат ташкилотининг айрим экспертлари ташкилот ичида юзага келган айрим муаммолар сабабли ташкилот сафидан чиқишини маълум қилишди.

“Азиз дўстлар,

«Буюк Келажак» халқаро нодавлат-нотижорат ташкилоти ташкил этилганда биз Ўзбекистондаги ислоҳотларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз учун имкон яратилганидан хурсанд бўлгандик. Биз ҳаммамиз Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантириш концепциясини яратиш бўйича бир қатор лойиҳаларда иштирок этдик, ишлаб чиқдик, ХННТнинг иккита форумида ва бошқа кўплаб, тадбирларда онлайн равишда ва шахсан иштирок этдик.

Минг афсус билан ташкилот ичидаги айрим сабабларга кўра, биз мазкур ташкилот доирасидан чиқамиз, аммо мамлакат тараққиёти учун ўз ҳиссамизни қўшишда давом этамиз. 

Имкониятдан фойдаланиб, «Буюк Келажак» ХННТ экспертлари ва ходимларига, халқаро ташкилотлар, вазирлик ва қўмиталар вакилларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимларига миннатдорлик билдирамиз.

Ҳурмат билан,

Беҳзод Ҳошимов
Дилмурод Юсупов
Зайнаб Муҳаммад-Дўст
Қаҳрамон Носиров
Нодир Нуритдинов
Баҳром Раджабов
Тоштемир Ҳайдаров
Умид Абидхаджаев
Ҳасан Реджабоев
Шукуржон Назаров” - деб баёнот беришди «Буюк Келажак» ХННТ экспертлари.

«BUYUK KELAJAK» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича кўмаклашмоқчи бўлган барчанинг саъйи-ҳаракатларини бирлаштириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш мақсадида 2018 йилнинг апрель ойида ташкил этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан