Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифасига бепул санатория-курорт йўлланмалари тақдим этилади:
- уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
- Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
- ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
- I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
- ёлғиз кексалар;
- пенционерлар.
Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ҳудудий бўлинмаларига топширилиши лозим:
- ариза;
- паспорт нусхаси;
- юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенционерлар учун гувоҳнома ва б.);
- тиббий хулоса.
Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича.
ҳар йили (навбат асосида):
- уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
- Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга;
- ёлғиз кексаларга;
2 йилда 1 маротаба (навбат асосида):
- уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
- I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда 3 йилда 1 маротаба (навбат асосида) — пенционерларга.
Йўлланмалар 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.