Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






CCВ: Шер тишлаб олган боланинг аҳволи қониқарли, муолажалар режа асосида давом эттирилмоқда
19.04.2022 18:59,  
114

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 7 апрель куни Тошкент туманидаги уйларнинг бирида ноқонуний боқилаётган шер боласи соат 17:30 ларда онаси ва ҳомиладор янгаси билан дўконга сут олиш учун чиққан болакайга ҳужум қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълум бўлишича, тўсатдан орқа томондан келиб ташланган йиртқич боланинг бош ва елка қисмини тишлай бошлаган. Она фарзандини шер оғзидан қутқариб қолган. Воқеа кечки пайт, шернинг эгалари жониворни уйдан ташқарига айлантириш учун олиб чиққан пайтда юз берган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 2-сон болалар жарроҳлик клиник шифохонасида даволанаётган боланинг аҳволи ҳақида қуйидагиларни маълум қилади:

7 апрель куни соат 18:40лар атрофида мазкур шифохонанинг травматология ва нейрохирургия бўлими қабулхонасига 2019 йилда туғилган бемор С.М. ота-онаси билан биргаликда мурожаат қилган. 

Навбатчи шифокор кўригидан сўнг у  “Бошнинг тепа соҳасида, ўнг елканинг тепа учлигида ва ияк қисмида тишланган жароҳатлар“ ташхиси билан  стационар даволаниш учун ётқизилган. 

—  Травматология ва нейрохирургия бўлимида шошилинч равишда барча керакли муолажалар ўтказилди, — дейди муассаса бош шифокори Д.Сабиров. —Жумладан, қутуришга қарши антирабик вакцина қўлланилиб,  жароҳатларга бирламчи жарроҳлик ишловлари берилди.  

Бемор муассасага олиб келинган вақтда  умумий аҳволи ўрта оғирликда баҳоланган. Ҳуши жойида бўлса-да, безовта ва қўрқув аломатлари кўзга ташланган. Бош соҳаси рентген ва МСКТ текширувларидан ўтказилган.  

Патологик синиш аломатлари кузатилмаган. Ёш бемор нейрохирург, неврапатолог  ва педиатр каби қатор мутахассислар томонидан  консультация қилинган. 

Шунингдек, унда қўшимча тарзда юқори нафас йўлларининг яллиғланиши белгилари бўлгани учун кўкрак қафасининг рентгенографияси текшируви ўтказилган. Педиатр томонидан “Ўткир респиратор инфекция. Фарингобронхит” ташхиси қўйилиб, даволашни давом эттириш ва жароҳатларини назорат қилиб туриш мақсадида торакал жарроҳлик бўлимига ўтказилган. 

Ҳозир болакайнинг умумий аҳволи нисбатан қониқарли. Даво муолажалари режа асосида давом эттирилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморнинг аҳволини назоратга олган. 2-сонли клиник шифохонанинг травматология ва нейрохирургия бўлими бошлиғи Исмат Ниғматов ҳамда Республика бош рабиологи Саидворис Ғаниев томонидан беморнинг ҳолати мунтазам тарзда текшириб борилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан