Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чангли ҳаводан ҳимояланиш учун шифокорлардан ўнта муҳим тавсия
5.11.2021 18:57,  
792

ССВ ахборот хизмати қуйидаги тавсияларни тақдим қилди:

Хона ёки иншоотларнинг пол ва токчалари, улар ичидаги буюм ҳамда ашёларни нам латта билан тозалаб туринг. Уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, нам сочиқларни осиб қўйинг. Бундай вазиятда кондиционер ва ҳавони тозалаш тизимлари ҳам асқатади.

Деразаларни ёпиқ ҳолда сақланг. Айниқса кечаси ва эрта тонгда эшик ва ойналарни зичлаб ёпинг!
 
Кўпроқ сув ичинг!

Очиқ ҳавода ҳаракат қилишни чекланг!

Тез-тез душ қабул қилинг! Айниқса, ташқаридан уйга киргач, бу жараён нафас олишингизни енгиллаштиради. 

Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб ташланг!

Нафас олиш тизими касалликларига чалинганлар тиббий ниқобдан фойдалашлари ва уларни ҳар 2 соатда алмаштиришлари зарур!

Кўзларни ювиш тавсия этилади. Айниқса, линзадан фойдаланувчилар учун бу жуда муҳим. 

Тутунга тўла хоналарда чекиш хавфли. Чунки ифлосланган об-ҳаво ҳисобига саломатлигимизга етадиган зиён бир неча баробар ошиб кетади. 

Aгар Сизда нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда қичишиш ва қизариш, томоқда кучли қичишиш, қичишиш билан кузатиладиган йўтал белгилари юзага келса, тезда шифокор билан маслаҳатлашинг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан