Чеченистон Республикаси Гудермес шаҳрида 29 сентябрь куни куч ишлатар бўлинмалари ўртасида тактик отиш бўйича мусобақа бошланди. Бу ҳақда Спутник нашри хабар берди.
Мусобақага 40 та жамоа етиб келди – жами 500 нафар иштирокчи.
Улар 3 километрлик тўсиқлар чизиғини босиб ўтадилар, финишда эса турли хил қуроллардан ўқ узишади. Беллашув 3 кун давом этади.
Топшириқларни Россияда ва чет элларда амалга оширилган ҳақиқий махсус операцияларга асосланган.
Улар Россиянинг махсус куч ишлатар бўлинмаси «Альфа»да хизмат қилган инструкторлар томонидан ишлаб чиқилган.