Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чекловлар аҳолининг ҳукумат ходимларига нисбатан норозилигини ошириши мумкин – Расул Кушербаев
6.07.2021 14:24,  
372

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 1 августдан тўйхоналарда 50 кишидан ортиқ оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш тақиқланмоқда. Шунингдек, барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари тўхтатилади.  

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевга кўра, ушбу қўшимча чекловлар амалда катта натижа бермайди. Аксинча аҳолининг ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан норозилигини ошириши мумкин.

“Биринчидан, бунга амалда риоя этилишини тўлиқ назорат қилиш механизми йўқ. Сабаби амалда биз “зўр”лар тўй ва маърака ўтказишда одам сони чекланишига риоя қилмаганлигига кўп гувоҳ бўлдик. Чекловлар кўпинча “орқаси”да ҳеч кими йўқ, оддий фуқаролар учун ишлатилди. 

Иккинчидан, бу жойларда карантин коидаларини чеклаб ўтиб ишлаш истагида бўлганлар ва назоратчилар ўртасида коррупцион ҳолатларни ошириши мумкин. Чунки, солиқ, кредит ва бошқа мажбурий тўловлар чўзилса ҳам, тўлиқ бекор қилинмади. 

Учинчидан, карантин қоидалари бекор қилинмаган бир вақтда жойларда минглаб одамларни тўплаб ўтказилган концерт томошалари мисолида карантин қоидаларига риоя этишда иккиюзламачилик ишининг юксак чўққиси кўринди: сенга мумкинмас, бизга мумкин. 

Шу боис, чеклов ҳақида гап кетганда, одам сонига қарамай ё тўлиқ чеклаш, ёки тўлиқ рухсат бериш лозим, шу жумладан тўй ва оилавий тадбирларга ҳам. Бўлмаса бу чекловлар ҳам “кимдир тўй ўтказиб олиши учун”, деган фикр пайдо қилади.

Кейин касалликка қарши оммавий эмлашни ҳам ихтиёрийликдан мажбурийликка ўтказиш керак, вассалом. Шунда кутилган натижага тезроқ эришилади”,
 - деб ёзади депутат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан